АТЛАНТ

АТЛАНТбезак ҳайкалтарошлиги асари; юнонлар тасаввурида осмон гумбазини кўтариб турган паҳлавоннинг номи. Атлант одатда, меъморликда бинони бирор жойини кўтариб турувчи устун, яримустун ва тиргович вазифасини ўтайди. Кўпинча бино ташқарисидаги меъморий элементлар (равоқ, дарвоза, эшик, балкон, болохона устунлари) сифатида ишланади. Ўзбекистон санъат музейида мармардан ишланган Атлант ҳайкали бор (1873, итальян ҳайкалтароши Т. Солари иши).

Loading...