АТЛАНТА — АҚШдаги шаҳар, Жоржия штатининг маъмурий маркази. АКШ жан. даги йирик транспорт, савдо-саноат, маданият маркази, халқаро аэропорт бор. Аҳолиси 394 минг киши (1990, шаҳар атрофи билан 2,4 млн. киши). Авиаракетакосмик, радиоэлектроника, автомобиль, кимё, полиграфия, озиқ-овқат (шу жумладан «Кока-кола» фирмаси) ва б. саноат корхоналари мавжуд. Атланта — афроамерикаликларнинг мадани-ят ва бизнес маркази. Шаҳарга 19 – а. 1-ярмида асос солинган. 1861 — 65 й. лардаги Фуқаролар уруши даврида вайрон қилинган, 19 – а. охири — 20 – а. бошида қайта тикланган. 26-Олимпиада ўйинлари (1996) бўлиб ўтган. Музейлар ун-тлар бор.