АТЛАС ЎРИЛИШИ — атлас тўқишдаги ўзига хос ўрилиш; танда иплари арқоқ ипларини ёпиб ўтган жойларда улар ўзаро ёнма-ён ётмайди, балки бир неча ип силжиб ўтади. Раппортдаги танда ва арқоқ иплари сони камида бешта бўлади. А у. билан тўқилган газламаларнинг сирти силлиқ бўлиб, фақат арқоқ ёки танда ипларини ёпиб утган жойлари узун булиб кўринади. Агар газлама сиртида арқоқ иплари танда ипларини кўпроқ ёпиб ўтган бўлса, бундай газлама арқоқ атласи ёки сатин деб аталади. Агар газлама сиртида танда иплари арқоқ ипларини кўпроқ ёпиб ўтган бўлса, бундай газлама танда атласи ёки атлас деб аталади.