АТМОСФЕРА БОСИМИ

АТМОСФЕРА БОСИМИ — атмосферанинг ер сиртидаги барча нарсаларга ва ер сиртига кўрсатадиган гидростатик босими; атмосфера ҳолатини билдирувчи асосий белги. Симобли барометр билан ўлчанади. Атмосфера босими Дина/см2, мб ёки мм сим. уст., гПа билан ифодаланади. Денгиз сатҳидаги ўртача Атмосфера босими ёки нормал босим Ро қ 760 мм сим. уст. га ёки 1013,25 г-Па га тенг. Баландликка кўтарилган сари А. б. камаяди. Пастки қатламларда тезроқ, юқори қатламларда эса секинроқ камаяди, денгиз сатҳидан 6км баландликда Атмосфера босими ер юзидаги босимнинг ярмини ташкил қилади.

Атмосфера босими баландлик б-нгина эмас, балки ер юзининг бир нуқтасидан иккинчи бир нуқгасига ўтганда, шунингдек ваqn утиши билан ҳам ўзгаради. Натижада ер юзида босими пастлашган циклонлар, босими юқорилашган антициклонлар ва тўлқинли босим соҳаларини кузатамиз. Бу соҳада ҳаво т-раси, зичлиги ва оқими ўзгаради, шунингдек атмосфера гирдоблари ҳосил бўлади ва б. Бутун ер шарида 5 км баландликдан бошлаб экватордан қутб ҳудудлари томон Атмосфера босими камайиб боради.

Loading...