АТМОСФЕРА ЭЛЕКТРИ

АТМОСФЕРА ЭЛЕКТРИ — атмосферада содир бўлиб турадиган ҳодисалар туфайли пайдо бўладиган электр. Бунга ҳар хил метеорологик элементлар, айниқса, булут, ёғин, момақалдироқ, чанг бўронлари катта таъсир қилади. Шунинг учун Атмосфера электри асосан «очиқ» ёки «рисоладаги» об-ҳавода ўрганилган. Атмосфера электрининг пайдо бўлишига ионизаторлар ёрдамида ионлашган молекула ва атомлар шаклидаги электр зарядлари сабаб бўлади. Бунда ҳосил бўлган ионлар массалари б-н бир-биридан фарқланади. Атмосфера газ молекулалари тўпламидан ташкил топган ва 15 — 30 молекула массасидан иборат бўлган ионлар енгил, бундан тахм. 2000 марта катта ионлар оғир ионлар деб юритилади. 1 см3 ҳавода тахм. икки хил ишорали 500 — 600 енгил ион борлиги аниқгсанган. Оғир ионлар сони жуда ҳам ўзгарувчан бўлиб, 1 см3 да бир неча минггача етади, кўпинча, ер юзига яқин қатламда учрайди. Атмосферанинг асосий ионизаторлари:

1) атмосферанинг ҳамма қатламларига таъсир этувчи космик нурлар;

2) атмосфера ва Ердаги радиоактив моддаларнинг нурланиши (улар 5 — 6 км баландликкача таъсир қилади);

3) Қуёшнинг ультра-бинафша ва корпускуляр нурлари (улар атм. нинг 50 — 60 км дан юқори қатламларида таъсир қилади). Атмосферанинг ионланиши туфайли электр майдони ва электр токлари пайдо бўлади, ҳаво электр ўтказувчан бўлиб қолади. Ҳавонинг электр ўтказувчанлиги баландлик ошган сари кескин ошади ва ионосфера қатламларида катта миқдорга етади. Эльма чироқлари ъаяшин Атмосфера электрининг кўринишларидан биридир. Атмосфера электрининг электр узатиш ва алоқа тармоқларига, авиацияга, баланд бино ва қурилмаларга зарарли, баъзан хавфли таъсири мавжуд.