АТМОСФЕРА ОЗОНИ

АТМОСФЕРА ОЗОНИ — атмосферада кислородга Қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсиридан ҳосил бўладиган газ. Кислороднинг уч атоми бирикмасидан иборат. Ультрабинафша нурлар таъсирида икки атомли кислород молекуласи атомларга булинади. Бу атомлар бўлинмай қолган кислород молекуласига қўшилиб, уч атомли кислород, яъни озон ҳосил бўлади. Атмосфера озони Куёшдан келувчи, кўпгина организмлар учун хавфли булган ультрабинафша нурларни ютади. Атмосфера озони Ер сиртидан то 55 км баландлик-кача булган хаво катламида учрайди. Асосий қисми 20 км билан 35 км орасидаги баландликда жойлашган. Агар атмосферадаги барча озонлар бир катламга келтирилганда эди, 1,5 — 4,5 мм қалинликдаги қатлам ҳосил буларди. Ўзбекистон ҳудуди устидаги атмосферада озоннинг калинлиги йил давомида урта хисобда 1,9 дан 2,7 мм оралиғида ўзгариб туради. Атмосферада апр. ойида энг кўп, окт. ойида энг кам озон бўлади.