АТМОСФЕРА ЁҒИНЛАРИ

АТМОСФЕРА ЁҒИНЛАРИ — булутлардан ёғадиган ёки ҳавода сув бугларининг конденсатланиши натижасида ер юзасига ва ўсимликлар сиртига тушадиган томчи ёки муз ҳолатидаги сув. Булутлардан ёмғир, қор, ҳўл қор ва муз доначалари, дўл ва ҳ. к. ёғади. Ҳаводаги сув буғларидан шудринг, қиров, булдуруқ ва б. ҳосил бўлади. Ўта совиган ёмгир, туман ер юзасида ва нарсалар устида муз қатламлари ҳосил қилади. Атмосфера ёғинлари давомли ва ўртача тезликда, жала шаклида ва майда шивалаб ёғувчи ёғинларга ажратилади. Давомли ва ўртача тезликда ёғувчи Атмосфера ёғинлари қатламли ёмғир берувчи ва юқори қатлам булутлардан ёғади. Жала бўлиб ёгадиган Атмосфера ёғинлари ёмғирлитўп булутлардан йирик томчи ёки паға-паға қор, майда муз доначалари, езда эса дўл шаклида ёғади, тусатдан катта тезлик билан бошланиб, тезда тухтайди, иссиқ даврда эса момақалдироқ билан биргаликда ўтади. Майда шивалаб ёғувчи Атмосфера ёғинлари қатламли булутлардан (баъзан туманлардан) майда томчи ва тез эрийдиган қор шаклида ёғади. Атмосфера ёғинлари метеорологик ст-яларда ёмғир ўлчагич, ёгин улчагич ва плювиографлар, катта майдонларда эса радиолокаторлар ёрда-мида Улчанади. Ерга тушган Атмосфера ёғинлари микдо-ри сув балансини кўрсатадиган мм б-н, жадаллиги эса вақт бирлиги (мин., соат, сутка)даги миқдори (мм) билан улчанади. Атмосфера ёғинлари миқдори Ўрта Осиё ҳудуди бўйлаб ғоят нотекис тақсимланади. Уларнинг йиллик миқдори текисликларда ўртача 100 — 200 мм, тоғ олди ва тоғли р-нларда 500 — 1000 мм, баъзан 1500 мм ва ундан кўпроқ. Ёғинлар текисликларнинг катта қисмида, тоғ олди ва баъзи томи р-нларда ёз ойларида энг кам, баҳор (март — апр.) ёки куз (окт. — нояб.)да энг кўп ёғади. Шим. ва баланд тогли р-нларда эса энг кўп ёғингарчилик апр. — май ойларида кузатилади. Езда фақат тогли р-нлардагина ёғингарчилик бўлади. Ўрта Осиёнинг ёғинлари кам тушадиган р-нларида ёгинларнинг суткалик максимум экстремал миқдори 30 — 50 мм, ёғингарчилик кўп бўладиган р-нларда эса суткалик максимум миқдор 100 мм ва ундан кўпроқ. Атмосфера ёғинлари кузатиладиган кунлар сони бир йилда 40 — 200 ўртасида ўзгариб туради. Атмосфера ёғинлари қиш — баҳор даврида ерда тупроқ нам захирасини ҳосил қилади, бу эса қ. х. да катта аҳамиятга эга. Атмосфера ёғинлари етарли (йилига 200 мм ва ундан кўпроқ) бўлган шароитларда эқилган экин табиий нам ҳисобига униб чикади, натижада биринчи сугоришни кейинроққа суриш мумкин бўлади.

Ҳамид Абдуллаев, Ольга Субботина.