АТОМ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ

АТОМ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ (АЭС) — технологик схемаси жиҳатидан иссиқлик электр ст-ялари турига кирувчи электр ст-я. Оддий иссиқлик электр ст-ялари (ТЭС)да кумир, нефть, қорамой (мазут) ва газ ёқилса, АЭСда ёқилғи сифатида уран ишлатилади. АЭСнинг асосий қисми атом қозони, яъни атом реакторў. 4 типи қўлланилади:

1) сув-сувли (бунда сусайтиргич модда ўрнида ҳам, иссиқлик элтувчи модда ўрнида ҳам оддий сув ишлатилади);

2) графит-сувли (сув — иссиқлик элтувчи, графит эса сусайтирувчи бўлади);

3) оғир сувли (оддий сув иссиқлик элтувчи, оғир сув эса сусайтирувчи);

4) гра-фитгазли (газ — иссиқлик элтувчи, графит — сусайтирувчи).

Замонавий атом энергетикасида асосан уран-235 дан фойдаланилади. Унинг табиий захираси унчалик катта эмас, органик ёқилғининг эса атиги 10% ини ташкил қилади. Бу миқдор атом энергетикасини ёқилғи билан узоқ ваqnгача таъминлай олмайди. Ядро ёқилғиси сифатида қўлланиладиган плутоний-239 ва уран233 олиш учун хом ашё ҳисобланадиган уран-238 билан торий-232 нинг захираси ер бағрида етарли миқдорда. Бу ядро ёқилғилари ердаги энергетик ресурсни тахм. 1000 баравар оширади. Ҳоз. ёқилғи ишлаб чиқарадиган кўпайтирувчи атом реакторларида ёқилғи миқдорини ишлаш жараёнида ортгириш мумкин. Мас, икки марта кўпайтириш учун тахм. 10 йилгача вақт кераклиги маълум. Демак, одамзод атом ёқилғисисиз қолмайди.

Атом энергияси халқаро агентлигининг хабар беришича, 1985 й. охирида дунёнинг 26 мамлакатида атом электр ст-яларида умумий қуввати 248577 МВт бўлган 374 реактор ишлаб турган. Шулардан умумий қуввати 77851 МВт бўлган 93 реакторли АҚШ биринчи ўринда, қолганлари эса Франция (37533 МВт), собик, СССР (26803 МВт), Япония (23665 МВт), собик. ГДР (16429 МВт) ва Англия (10120 МВт). Дунёнинг кўплаб бошқа мамлакатларида ҳам АЭС лар ишлаб турибди. Ҳоз. вақтда халқ хўжалигининг электр энергиясидан фойдаланмайдиган бирор соҳасини топиш қийин. Шунинг учун электр энергияси и. ч. йилдан йилга ортиб бормоқда. Mac, 1980 й. да дунёда ишлатилган электр энергиясининг 5,6%, 1985 й. да — 10,8% ва 1988 й. да — 27% Таққослаш учун 1987 й. АҚШ ишлатган энергиясининг 19%, Буюк Брита-нияда 19%, Японияда 30%, ГФРда 34%, Францияда 76% АЭСларда ишлаб чиқилган. Лекин 1986 й. апр. да Чернобил (собиқ СССР) АЭСда бўлиб ўтган катта авария бутун дунё АЭСлар қурилиши режаларини бузиб юборди. АҚШда қурилиш ишлари секинлаштирилди, Скандинавия мамлакатларида эса бутунлай тўхтадди. Аммо ер юзидаги энергия манбалари ҳисобланмиш — нефть, газ, кумир захиралари чекланганлигидан илож йўқ. Атом энергияси манбаи уран ва торийнинг ер юзидаги захиралари дунё халқларининг энергияга бўлган талабини бир неча минг йиллар давомида қондириб туриш учун етарлидир. Келажакда АЭСлар етарли даражада ривожланади ва дунё мамлакатларининг умумий энергетика балансида етакчи ўринни эгаллайди.

Loading...