АТОМ

АТОМ (юн. atomos — бўлинмас) — кимёвий элементнинг барча хоссаларини ўзида мужассамлаштирган энг кичик зарраси. Дастлабки «бўлинмас» номини олган бу зарранинг ички тузилиши анчагина мураккаб. Атом мусбат зарядланган негиз (ядро) ва ядро атрофида ҳаракатланувчи электронлардан ташкил топган. Атом марказида барча массаси жамланган мусбат зарядланган негиз (ядро) жойлашган; атрофида ўлчовлари (~ 10~8 см) Атом ўлчовларини ифодалайдиган электрон қобикларини ҳосил қилувчи электронлар ҳаракат қилади. Атом ядроси протонлар ва нейтронлардан ташкил топган. Атом даги электронлар сони ядродаги протонлар сонига тенг (А. даги барча электронлар заряди ядро зарядига тенг), протонлар сони элементнинг даврий тизимидаги тартиб рақамига тенг. Атом электронларни тутиб олиб ёки бериб, манфий ёки мусбат зарядланган ионларга айланади. Атомнинг кимёвий хоссалари асосан ташқи қобикдаги электронлар сони билан аниқланади; кимёвий қўшилиб, Атомлар молекулалар ҳосил қилади. Атомнинг ички энергияси унинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Ички энергия маълум (дискрет) қийматларга эга бўлиши ва у сакрашсимон квант ўтишлардагина ўзгариши мумкин. Маълум қийматдаги энергияни ютиб, Атом қўзғалган ҳолат (энергиянинг юқорироқ сатҳи)га ўтади. Атом фотон чиқариб, қўзғалган ҳолатдан кичик энергияли ҳолат (энергиянинг пастроқ сатҳи)га ўтади. Атомнинг энг кичик энергиясига мос сатҳи асосий сатҳ, Атом марказида Ze мусбат зарядли массив ядро жойлашган, ядро атрофида — Ze электронлар айланади. Атомнинг деярли ҳамма массаси ядрода тўпланган. қолганлари эса қўзғалган сатҳлар дейилади.

Атом тузилиши ҳақидаги фан («Атом физикаси» «Ядро физикаси», «Элементар зарралар физикаси» ва б. йўналишлар) назарияси анча мураккаб бўлиб, физиканинг деярли барча ютуқларига ва ҳоз. замон математик аппарат ютуқларига таянади.

Ад.:Бекжонов Р. Б., Атом ядроси ва зарралар физикаси, Т., 1995; Модда тузилиши, Т., 1997.

Loading...