АТОМ ЯДРОСИ МОМЕНТЛАРИ — атом ядросининг механик момент (спин) Ғ, магнит момент ц ва электр моментлари. Атом ядросини ташкил қилувчи нуклонлар ядродаги ҳаракатлари туфайли орбитал ҳаракат миқдори моменти (Ғ) ни ҳосил қилади. Нуклон спини Ғ билан кўшилиб, нуклоннинг тўла моменти j ни ташкил қилади. Атом ядросининг механик моменти ядрони ташкил қилувчи нуклонларнингу лари комбинацияси йиғиндисига тенг бўлади. Одатда, атом ядросининг механик моменти шу ядронинг спини деб аталади. Атом ядросининг магнит моменти ц уни ташкил қилувчи нуклонларнинг хусусий магнит моментлари йиғиндисидан иборат. Атом ядролари магнит моментлардан ташқари электр моментларга ҳам эга бўлади. Бу моментлар ядродаги зарядларнинг тақсимланишига боғлиқ.