АТОМ ЯДРОСИ

АТОМ ЯДРОСИ — нуклонлардан — протонлар (р) ва нейтронлар (и)дан ташкил топган атом ўзаги. Атом ядросининг хусусиятларини ўрганишда ядро кучлари катта аҳамиятга эга бўлади. Атом ядросида гравитацион ва электромагнит кучлар таъсири кам бўлса ҳам Атом ядроси хоссаларига таъсири бўлади. Ядро кучларининг таъсир радиуси жуда кичик, 10~13 см. Ядро кучлари ядронинг спинига ва изотоп спинига боғлиқ. Атом ядросининг бутун хусусиятларини ўз ичига оладиган ягона назария яратилган эмас, чунки ядро структураси ва кучлари тўлиқўрганилмаган. Ундан ташқари ядродаги нуклонлар ҳаракатини аниқловчи тенгламаларни математика нуқтаи назаридан ечиш мумкин эмас.

Атом ядросининг хоссаларини ўрганишда турли моделлар татбиқ қилинади. Ҳар қайси модель А. я. нинг маълум хоссаларини акс эттирган ҳолда баъзи хоссаларини тушунтиришда қарамақаршиликларга олиб келади. Мас, Атом ядросининг емирилиш хусусиятини гидродинамик модель билан яхши тушунтирилса, магик ядролар ҳолатларининг хусусиятларини тушунтириш мумкин эмас, аксинча, крбиклар модели билан магик ядролар ҳолатларини яхши тушунтирилса, емирилиш ҳодисасини тушунтириш мумкин эмас ва ҳ. к. (қ. Ядро моделлари). А. я. тузилиши ва хоссаларини тажриба ердамида ўрганиш учун хилма-хил ядро ҳодисалари: зарраларнинг Атом ядросидан эластик ва эластикмас сочилишлари, ядро реакциялари, табиий ва сунъий радиоактив нурланиш, ядро емирилиши ва ҳ. к. лардан фойдаланилади.

Ўзбекистонда ҳам атом ядросини ўрганишга доир и. т. ишлари олиб борилади. Тошкентда Р. Б. Бекжонов, А. И. Мўминов, Т. И. Мўминов, Қ. Ш. Азимов ва б. нинг мос тушишлар, гамма-нурларнинг допплерча кенгайиши, гаммачизиқларининг шакл ўзгариши, ядро ҳолатларини резонанс уйғотиш, гамма-нурларининг ғалаенланган ва ғалаёнланмаган гаммагамма бурчак корреляциялари ва қутбланиши усулларидан фойдаланиб ўтказган ядро сатҳлари орасидаги электромагнит ўтишлар эҳтимолликларига оид тажрибавий тадқиқотлари атом ядросининг тузилиши ҳақида кенг маълумотлар олишда жуда самарали бўлди. Натижада ядро ҳолатларининг 10~6 — 10~17 с ораликдаги яшаш вақтлари ва парциал кенгликлари ўлчанди, спин, жуфтлик, магнит ва электр моментлари, деформация параметрлари аниқланди. Оқибатда атом ядроларининг тузилишига тегишли маълумотлар олинди.

Loading...