АТОМНИ УЙҒОТИШ

АТОМНИ УЙҒОТИШ — атомни нормал (рисоладаги) энергия ҳолатидан юқори энергия ҳолатига ўтказиш. Атомни ёруғлик, иссиқлик таъсирида ёки электронлар билан бомбардимон қилиб уйғотиш мумкин. Атом бу жараён натижасида маълум миқдордаги энергияни ютиб, унинг орбитасидаги электронлар юкрри энергия ҳолатига ўтади. Mac, натрий атомини уйғотиш учун 2 эВ ёки 3,2 10~12 эрг энергия керак. Хона т-расида атомларнинг ўртача кинетик энергияси 5 • 10~14 эрг га тенг, бу уйғониш энергиясидан 100 марта кичик. Атомнинг уйготилганлигини унинг нормал ҳолатга ўтишида маълум тўлқин узунлигидаги ёруғлик чиқаришидан билиш мумкин. Электрон билан тўқнашган атом ундан қабул қилиб олган ортиқча энергияни бир оз такт давомида сақлаб туриб, сўнгра атрофдаги атомлар ҳаракати таъсирида уни қайтариб беради ва яна нормал ҳолатга ўтади. Агар газ босими жуда кичик бўлса, атом ортикча энергияни ёруғлик чиқариш билан қайтариши мумкин. Агар симоб атомининг биринчи критик потенциали 4,9 эВ га тенг бўлса, уни шундай энергияли электрон билан бомбардимон қилинганда уйготилган ҳолатга ўтади ва, аксинча, нормал ҳолатга ўтиши учун унинг ортикча уйғотиш энергияси ёруғлик кванта ҳолида нурланиши керак. Сийраклаштирилган симоб буғини монохро-матик ёруғлик билан нурлатилса, атомнинг уйгониши (оптик уйғониш) рўй беради. Ютилган ёруғлик квантининг энергияси қанча бўлса, атом қайтарган квантнинг энергияси ҳам шунча бўлади. Mac, натрий буғларини сариқ натрий спектр чизиғига мос ёруғлик кванта билан нурлатилса, у яна кайта шу сариқ спектр чизиғига мос нур чиқаради. Махсус усуллар ёрдамида атомларни иккинчи, учинчи ва б. юқори критик потенциаллар (юқори энергия ҳолатлари)гача уйғотиш мумкин. Бу атомнинг қайта чиқарган энергияси турли тўлқин узунликдаги ёруғлик нуридан иборат бўлади. Учинчи термик (иссиқлик воситасида) уйғотиш усули юқори т-ра таъсири билан боғлиқ. Газ алангасига киритилган ош тузининг зарраси алангани сариқ рангли қилиб кўрсатади. Спектроскоп ёрдамида алангада натрийнинг сариқ спектр чизиғи борлигини кузатиш мумкин.