АТОНАЛ МУСИҚА (юн. а – инкор қўшимчаси ва tonal — тон) — 20 – а. бошларидан Европа мамлакатларида одат тусига кирган тоналлик, лад, гармония ва б. нинг ўта эркин ўзгарувчанлигига асосланиб яратиладиган мусиқа. Ат. м. консонанс ва диссонанс контрасти, модуляцияларни инкор этади. Айрим Атонал мусиқа парчалари сўнгги романтиклар ва импрессионистлар ижодида учрайди. 20-а. бошида Австрия композитори А. Шёнберг, унинг шогирдлари А. Веберн, Атонал мусиқа Берг ва б. ижодида анъанавий европача ладтоналлик асосидан тўла ёки қисман воз кечиш натижасида Атонал мусиқа ёки Р. Колиш (1896 — 1978) томонидан киритилган атоналлик тушунчаси юзага келган. Атонал мусиқани маълум даражада додекафония техникаси тартиблаштирган. Ундан Ўзбекистон композиторлари кино, телекўрсатув, театр мусиқаси ва б. да фойдаланмоқдалар.