АТОНИЯ (юн. а — инкор қўшимчаси ва tonos — тонус, таранглик) — бирор аъзо мускуллари нормал тонусининг йўқолиши; озиб кетиш, нерв ва б. касалликларда кузатилади. Атония туғма бўлиши ҳам мумкин. Атонияда аъзо ёки тўқима бўшашиб, илгаригидек ишлай олмай қолади. Меъда А. си, ичак Ахи, бачадон А. си ва б. фарқ қилинади.