АТРОБОН

АТРОБОН — оташпарастларнинг ибодатхоналарида доимо ёниб турадиган муқаддас олов — «азархўрро»га ўтин ташлаб, кулини олиб турадиган руҳонийлар. Оловга топинувчи оташпарастлар Атробон ларга ҳадялар келтириб, улар орқали муқаддас оловдан мадад сўраганлар.