АЦЕТАЛЬДЕГИД, сирка альдегид, этаналь, СН3СНО — тўйинган альдегидлараян бири. Мол. м. 44,05. Ўткир ҳидли, рангсиз суюклик, сувда яхши эрийди. Зичлиги 778 кг/м’. Қайнаш т-раси 20,8°. А. Кучеров реакцияси ёрдамида, яъни ацетиленни симоб тузлари иштирокида гидратлаш ёки вино спиртини оксидлаш нули билан олинади. Ацетальдегид альдегидларга хос кимёвий реакцияларга киришади. Минерал кислоталар таъсирида Ацетальдегид суюқ ҳолатдаги паральдегидни ва қаттиқ ҳолатдаги метальдегидни ҳосил қилади. Паральдегид тиббиётда ухлатувчи дори, метальдегид эса қаттиқ ёқилғи сифатида ишлатилади. Ацетальдегид сирка кислота, сирка ангидрид, этилацетат. алкиламинлар, бутанол, целлюлоза ацетатлари, турли фармацевтик препаратлар ва синтетик смолалар олишда ишлатилади.