АЦЕТАНИЛИД

АЦЕТАНИЛИД, антифебрин, сирка кислота анилиди, C6H5NHCOCH3 — рангсиз кристалл. Мол. м. 135,16. Зичлиги 1026 кг/м3. Суюқланиш т-раси 114,2°, қайнаш т-раси 303,8°. Қайноқ сувда яхши эриб, совуқ сувда эримайди, органик эритувчиларнинг кўпчилигида эрийди. Анилинга сирка кислота, сирка ангидрид ёки хлор-ангидрид таъсир эттириш йўли билан олинади. Бўёқ и. ч. да оралиқ моддаларни синтез қилишда ҳамда тиббиётда иситмани туширувчи ва оғриқ қолдирувчи дори сифатида ишлатилади.

Prev Article

АХТАЛАШ