АЦИДИН-ПЕПСИН (Acidin-pepsinum) — бетаин хлоргидрати (4 қисм) билан пепсин (1 қисм)дан иборат таблетка. Бетаин хлоргидрати меъдада гидролизланиб, хлорид кислотани ажратиб чиқаради. Меъда ширасида хлорид кислотанинг камайиши ёки бутунлай чиқмаслиги билан давом этадиган гастритпарин, шунингдек ахилия ҳамда диспепсиями даволашда қўлланилади; ярим стакан сувга 0,5 г дан қўшиб берилади. Кунига овқат билан ёки овқатдан кейин 3 — 4 маҳал ичилади.