АЦИКЛИК БИРИКМАЛАР

АЦИКЛИК БИРИКМАЛАР, алифатик бирикмалар — углерод атомлари ўзаро очиқ занжир ҳосил қилиб бириккан органик бирикмалар Ациклик бирикмалар табиий газ ва нефтда учрайди. Биологик жараёнларда катта роль ўйнайди. Ациклик бирикмаларга жумладан ёғлар ва уларнинг метаболизм маҳсулотлари, шунингдек оқсиллар таркибидаги кўпчилик аминокислоталар ва б. киради. Кўпчилик ўсимликларнинг эфир мойлари таркибида ациклик эфирлар, альдегидлар, спиртлар ва б. бўлади. Юқори молекулали Ациклик бирикмалар т-ра таъсирида қуйи молекулали би-рикмаларга парчаланади, катализаторлар иштирокида эса бу жараён пастроқ т-рада ҳам содир бўлади. Саноатда кўпчилик Ациклик бирикмаларни синтез қилиш учун олефинлар, ацетилен ва ис гази бошлаиғич модда сифатида ишлатилади. Кўпчилик Ациклик бирикмалар синтетик каучук, сунъий тола, пластмассалар, доридармон ва б. маҳсулотлар олишда фойдаланилади.

Loading...