АТТОРЛИК

АТТОРЛИК — бозорларда пардозандоз, майда рўзғор моллари билан савдо қилувчи дўконлар растаси, қатори. Ўтмишда доридармон, майда рўзғор буюмлари (ип, игна, хина, ойна, тароқ, сақич, атир-упа ва б.) билан савдо қилувчи сайёр майда савдогарлар атторлар деб аталган. Ҳозир Атторлик моллари кенг ассортиментда магазинларнинг махсус галантерея ва парфюмерия бўлимларида ёки махсус магазинларда сотилади.

Loading...