АУДИЕНЦИЯ

АУДИЕНЦИЯ (лот. audentia — тинглаш, қулоқ солиш) — давлат ва жамоат арбоблари томонидан чет эл дипломатик вакилларининг расмий қабул қилиниши. Халқаро ҳуқуқда Аудиенция — давлат бошлиғининг дипломатик вакилни қабул қилиши. Бир давлат вакилининг ўз ишонч ёрлиғини ёки чақириб олиш ёрлиғини топшириши ҳам Аудиенция дир. 1815 й. 19 мартда Венада дипломатик вакиллар тўғрисида қабул қилинган регламентга мувофиқ бевосита давлат бошлиғидан Аудиенция сурашга фақат мухтор элчи даражасидаги вакилнинггина ҳуқуқи бор. Муваққат ишлар вакили ва б. даражали дипломатик вакиллар Аудиенция ҳақида шу давлат ташки ишлар вазири орқали илтимос қилиши мумкин.

Prev Article

АТТИЛА