АУДИОМЕТРИЯ

АУДИОМЕТРИЯ (лот. audio — эшитаман ва… метрия) , акуметрия — эшитиш ўткирлиги (яхши эшитиш)ни ўлчаш. Эшитиш ўткирлиги, асосан, товушни қабул қилиш бўсағаси билан аниқлангани учун Аудиометрия инсон қулоғи қабул қиладиган энг паст товуш кучини аниқлашдан иборат бўлади. Аудиометриянинг энг оддий усули ҳар хил масофада турган инсон товуши ёки камертоннинг турли баландликдаги товушларини қабул қилиш ҳисобланади. Аудиометрия, асосан, махсус электр акустик асбоблар — аудиометрлар билан амалга оширилади. Аудиометрларда товуш баландлиги (100 дан 8000 гц гача) ва кучи (0 дан 125 дб гача) ўзгартирилиб, товуш хиёл эшитиладиган ҳолга (эшитиш бўсағасига) келтирилади. Аудиометрия натижалари аудиограмма (эгри чизиқ) тарзида ёзиб олинади.

Prev Article

АТТИЛА