АУН САН (1915.13.2, Намау – 1947.19.7, Рангун) — Бирма (ҳоз. Мьянма) халқининг миллий қаҳрамони, сиёсий арбоби, миллий мустақиллик учун кураш раҳбарларидан бири. 1944 й. дан Халқ озодлиги антифашист лигаси президента. 1945 й. япон босқинчиларига қарши қўзғолонга раҳбарлик қилган, 1945—47 й. ларда мустақиллик учун курашга бош бўлган, террористлар томонидан ўлдирилган.