АУТБРИДИНГ (инг. out — ташқари ва breed — урчитиш) — бир-бирига ирсий жиҳатдан яқин (қариндош) бўлмаган организмларни чатиштириш. Чорвачиликда Аутбридингдан мақсад баъзи бир қондош ҳайвонларда учрайдиган нуқсонлар (ҳайвон тана тузилиши, маҳсулдорлик кўрсаткичлари, резистентликнинг пасайиши ва ҳ. к. лар)ни йўқотишда қўлланилади. Аутбридинг аввалдан режалаштирилган, яхшиланиши зарур бўлган белгиларни инобатга олган ҳолда бажарилади. Ҳар хил экологик зоналардаги бир зотга мансуб, лекин қариндош бўлмаган ҳайвонларни урчитиш уларнинг ҳаётчанлигини оширишда яхши самара беради. Ўзбекистонда Аутбридинг наслчилик бош-қармалари ва инспекциялари раҳбарлигида наслли моллар ва уларнинг уруғидан фойдаланиш ёки хўжаликларда наслдор эркак ҳайвонларни алмаштириш орқали амалга оширилади. Аутбридинг фақат соф ҳолда урчитиладиган ҳайвонларни кўпайтиришда қўлланилади.