АВАНГАРД (франц. avantgarde — олдиндаги қўриқчи) — ҳарбий сафар вақтида асосий кучларни қўриқлаш учун олдинда борувчи аскарий қисм (ҳарбий қўшилма, қисм ёки бўлинма). А. ўз қўшинларини ёнидан қўриқлаши ҳам мумкин. Авангарднинг вазифаси асосий кучларга душман томонидан бехосдан қилинадиган ҳужумларга йул қуймаслик, асосий кучларнинг жанг қилиши учун шароит яратишдан иборат. Авангард қад. ўзбек ҳарбий қисмларида ҳиравул, аванғор, мўғул лашкарларида манқлай, манғлай дейилган.