АВАНС

АВАНС (франц. avance) — бир жисмоний ёки юридик шахс томонидан бошқасига моддий бойликлар, муайян ишни бажариш, хизмат кўрсатиш ва б. учун келгусида тўланадиган ҳақ ҳисобидан бериладиган пул миқдори. Ходимга Аванс иш ҳақи ҳисобидан, хизмат сафари харажатлари учун ва б. мақсадларда берилади (яна қ. Бўнак).

Prev Article

АВАНГАРД

Next Article

АВЖ