АВАНСЦЕНА

АВАНСЦЕНА (франц. avantccene) — пешсаҳна, парда билан оркестр ўрни орасидаги жой. Опера ва балет спектаклларида Авансценадан кенг фойдаланилади. Драма томошаларида эса парда олдида ўтадиган кичик саҳналарни кўрсатиш учун хизмат қилади. Авансценадан ўринли фойдаланиш декорацияларнинг тез алмашувига имкон яратиб, воқеанинг узлуксиз ривожланишини таъминлайди. Айрим режиссёрлар асосий ҳаракатни ҳам Авансценага олиб чиқиб, ўйин майдонини кенгайтирганлар. 17 – а. да Европада бадавлат оқсуяклар Авансценада ўтиришган. Ўзбек режиссёрлари саҳнанинг бутун сатҳидан, шу жумладан Авансценадан кенг фойдаланишади. Айниқса реж. Б. Йўлдошев А. ни томошабинлар зали билан боғлаб, воқеалар жойини кенгайтиришга эришади.

Prev Article

АВАНГАРД

Next Article

АВЕЗОВА