АВАНТЮРИН — зич майда заррали шаффоф кварц, қўнғир-қизғиш ёки сарғиш рангли ялтироқ минерал. Таркибида бир меъёрда тарқалган слюда ёки гематит бўлади. калий ва натрийга бой бўлган тилларанг дала шпатлари ҳам Авантюрин деб аталади. Авантюрин осон жилвирланади ва кумушсимон-оқ, қизғиш-қўнғир, аҳёнаҳёнда яшил рангда товланади, шунинг учун турли зеб-зийнат ва санъат буюмлари ясаш учун ишлатилади.