АВАР ТИЛИ — Доғистонда яшовчи аварлар тили. Кавказ тилларининг шим. – шарқий гуруҳига киради. Авар тилида гаплашувчи аварлар 268 минг киши. Доғистон Республикасида яшовчи 13 қардош халқ ҳам Авар тилидан иккинчи тил сифатида фойдаланади. 15 – а. дан араб ёзувидан фойдаланган Авар тили 1927 й. да лотин, 1938 й. да кирилл-рус графикаси асосидаги ёзувга ўтган.