АВАР ХОНЛИГИ — Доғистондаги давлат (12—19-а. лар). Пойтахти — Хунзах. Илк ўрта асрлардаги Сарир «подшолиги» ўрнида вужудга келган. Уммахон (1634 й. в. э.) даврида Авар хонлиги йирик сиёсий бирлашма бўлган. 18-а. да кучли давлатга айланиб, унга Грузия подшоси, Дарбанд, Қубо хонлари хирож тўлаб туришган. 1803 й. уни Россия босиб олган 19-а. нинг 20—50-й. ларида Авар хонлиги ҳудуди имомлик таркибида бўлган. 1864 й. чоризм томонидан Авар хонлиги тугатилиб, унинг ҳудудида Авар округи ташкил этилган.