АВАРИЯДАН ҚУТҚАРИШ ТИЗИМИ

АВАРИЯДАН ҚУТҚАРИШ ТИЗИМИ — космик кемани орбитага олиб чиқувчи ракетада бирор авария ҳолати юзага келганда кема экипажини қутқариш учун қўлланиладиган кема бортидаги махсус аппаратлар. Агар шундай ҳолат стартда ёки учиш траекториясининг бошланғич қисмида юз берса, космонавтлар катапульта қилиниб, сўнгра парашютда ерга туширилади ёки, зарурият бўлса, кемани махсус двигатель ёрдамида хавфсизроқ масофага олиб бориб, сўнгра улар парашютда ёки кема билан биргаликда Ерга қўндирилади. Орбитага чиқиш олдида ёки орбитада шундай ҳолат юзага келса, кема элтувчи ракетадан ажратилиб, махсус двигатель ёрдамида тушиш орбитасига ўтказилиб, атмосферада тормозланади, сўнгра қўндирилади. Авариядан қутқариш тизими қ-т. да авария ҳолатини қайд қилувчи ва кеманинг бундан кейинги бажарадиган барча зарур амалларини автоматик равишда ҳаракатга келтирувчи аппаратлар тизими бўлади.

Prev Article

АВАНГАРД

Next Article

АВЕЗОВА