АВАЗОВ

АВАЗОВ Рихси (1942.10.1, Жан. Қозоғистон вилояти, Турбат қишлоғи) — Ўзбекистон халқ артисти (2000). Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1965). 1965 й. дан Ҳамза театрида актёр. Валиш (Азимзода, «Насриддиннинг саргузаштлари») А. нинг саҳнадаги илк образидир. Театрдаги энг яхши роллари: Амирхон (Уйғун, «Зебуниссо»), Нодиршоҳ (Фитрат, «Абулфайзхон»), Абулмалик (Уйғун, Иззат Султон, «Алишер Навоий»), Дарвеш Али (О. Ёқубов, «Бир кошона сири») ва б. Шунингдек, «Алишер Навоий» (Ғиёсиддин), «Юлдузли тунлар» (Аҳмад Танбал) каби видеофильм ларда, «Кун ва тун» (Бобур) телеспектаклида, «Касалхона» (акад. Йўлдошев) фильмида ҳам роллар ижро этган. Авазов саҳнада ўйнаган роллари ўзига хос кучли эмоционаллиги, етук ва тўлақонли талқин этилганлиги билан ажралиб туради. У ҳар бир яратган образининг ижтимоий моҳиятини очишга, унга мос мимик ифодалар, ҳаракатлар, оҳанглар топишга ҳаракат қилади.