АВЕНТИН БЛОКИ

АВЕНТИН БЛОКИ — Италияда фашистлар диктатурасига қарши курашган антифашистик партиялар блоки. Социалист депутат, антифашист Матеотти фашистлар томонидан ўлдирилгач (1924 и. 10 июнь), мухолифиятдаги депутатлар бундан ғазабланиб, парламентдан чиқиб кетадилар ва Римдаги Авентин тепалигида тўпланиб «Оппозициями фракциялар комитета» ни тузадилар. Шу тариқа мазкур уюшма «Авентин блоки» номини олди. Блокка халқ партияси (католиклар), республикачилар, социалистлар ва б. партиялар вакиллари ҳамда партиясиз депутатлар уюшдилар. Муссолини ҳукумати Авентин блокининг қатъиятсизлиги ва заифлигидан фойдаланиб, 1926 й. да уни тор-мор қилди. Оммадан ажраб қолган блок аъзолари фашизмга қарши изчил кураша олмай, тезда тарқаб кетди.