АВЕЗОВА Сапаргул (1927.7.7, Халқобод) — Қорақалпоғистон (1957) ва Ўзбекистон (1967) халқ артисти. 1945 й. дан Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театрида актриса. Асосий роллари: Комила Шокировна («Биринчи муҳаббат»), Паршагул («Суймаганга суйканма»), Хадича («Сарвқомат дилбарим»), Эрита («Геростатнинг номи ўчсин»), Хумор («Бердақ»), Қорасоч («Шубҳа»), Жаннат хола («Қайнона»), Тангабика («Ой тутилган тунда»), Фармонбиби («Келинлар қўзғолони»), Хумор она («Эрназар Олакўз») ва б. А. ижодининг қамрови кенг, маиший драматик, ўткир характерли комедия жанридаги ролларни меъёрига етказиб ижро қилади. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1980).