АВФИЙ БУХОРИЙ

АВФИЙ БУХОРИЙ, Муҳаммад Авфий, Нуриддин Муҳаммад ибн Тоҳир ибн Усмон Бухорий (1172/77, Бухоро — 1233, Ҳиндистон) — адабиётшунос, таржимон. Шарқ адабиётида тазкирачилик асосчиларидан. Бухородаги мадрасада ўқиган. 1201 й. Бухорода илек (ҳоким) саройида котиблик қилган. Хоразм, Хуросон шаҳарлари — Нишопур, Туе, Ҳирот, Марвга саёҳат қилган, Нажмиддин Кубро, Шайх Маждиддин Баг-додий каби олимлар билан мулоқотда бўлган. 1219 й. да Бухорога қайтган. Мўғул истилоси даврида Ҳиндистонга кетиб, умрининг охиригача ўша ерда яшаган. «Лубоб ул-албоб» («Мағизларнинг мағзи») тазкирасини яратган (1222—23). 12 бобдан иборат мазкур тазкира мўғул истилосидан аввалги адабиёт ва маданият арбоблари ҳақида ягона манба саналади. 1223 й. да Крзи Муҳсин Таннуҳий (Ю-а.)нинг «Алфараж» («Шодлик») асарини арабчадан форсчага таржима қилган. Авфий Бухорийнинг иккинчи йирик асари «Жавомеъ ул-ҳикоёт ва лавомеъ ул-ривоёт» («Хикоятлар тўплами ва ривоятлар жилоси», 1228) да турли фанларга оид илмий лавҳалар, баҳслар ва хулосалар ҳикоя ва ривоят тарзида содда баён қилинган. Асар Шарқда кенг тарқалган, айрим ҳикоялари ўзбек тилига таржима қилинган.

Ас: Нодир ҳикоялар, Т., 1977; Ҳикоялар ва ривоятлар, Т., 1983.

Prev Article

АВУРСАК