АВГУСТИН ОРДЕНИ

АВГУСТИН ОРДЕНИ — гадойлик (қаландарлик) қилиб юрувчи монах (роҳиб)лар ордени. Низоми нотўғри равишда авлиё Августин (354—430) га дохил қилинган. Орден 1243 й. да Италияда бир қанча қаландар роҳиблар жамоасини бирлаштириш ва уларни Августин низомига бўйсундириш натижасида келиб чиққан. 15 – а. ўрталарида 30 минг аъзоси бўлган. 18 – а. дан Августин орденининг аҳамияти йўқола бошлади.