«АВИАБАНК» — Ўзбекистондаги универсал акциядорлик тижорат банки. 1990 й. дек. да ташкил топган. Тошкент ш. да жойлашган. Асосан республикада авиация транспорти ва унга хизмат кўрсатадиган инфратузилмаларни ривожлантиришга, молия-кредит ресурсларини жалб қилишга кўмаклашади, юридик ва жисмоний шахсларга турли банк хизматлари кўрсатади. Акциядорлик капитали суммаси 50, захира капитали 76,5, берилган кредитлар 73,2, кўрилган йиллик фойда 143,2; жами активлари 475,5 млн. сўм (1997 й. 1 янв.).