АВИАДЕСАНТ АРТИЛЛЕРИЯ ҚУРИЛМАСИ

АВИАДЕСАНТ АРТИЛЛЕРИЯ ҚУРИЛМАСИ — ҳаво-десант қўшинлари таркибида ҳаракат қиладиган ўзиюрар жанговар машина. Асосан ўт очиш қуввати, зирэушлиги 6-н ажралиб турадиган, ўзича ҳаракат қила оладиган махсус машина ҳисобланади. Турли (зирҳланган) объектларга қарши қўлланилади. Оғирлиги қуролнинг калибрига қараб 3 т дан 20 т гача. Десант тушириладиган жойга (қ. Ҳаво десанти) самолёт ёки вертолётлар билан етказилади, ерга парашютларда ташланади, самолёт ёки вертолётларда аэродромдан, қўниш майдонларидан жанг майдонига етказилади.