АВИАГОРИЗОНТ

АВИАГОРИЗОНТ — ҳақиқий уфқ (горизонт) вазиятини кўрсатувчи гироскопик асбоб. А. самолёт ёки бошқа учиш аппаратининг кўндаланг ва бўйлама оғиш бурчакларини кўрсатади. Ротори гироскоп билан боғланган мил (стрелка) сунъий уфқни кўрсатиб туради. Ротор ўқи тик вазиятда бўлганда мил горизонтал вазиятни эгаллайди. Учувчи Авиагоризонт шкаласидаги самолёт қиёфаси (силуэти)нинг сунъий уфқ милига нисбатан олган вазиятига қараб, самолётнинг ҳақиқий уфққа нисбатан вазиятини аниқлайди.

Дастлаб, пневматик (ҳаволи) гироскоп ва тузатиш киритувчиси бўлган Авиагоризонт қўлланилган, ҳозир электр гироскоп ва тузатиш киритувчили Авиагоризонт ишлатилади.