АВИАЛЬ, авиация алюминийси — болғаланадиган алюминий қотишмаси. Таркибида магний (0,45—0,9%), кремний (0,15-1,2%), мис (0,2-0,6%), марганец (0,15-0,3%) (ёки шунча миқдордаги хром), темир (кўпи билан 0,5%) бор. Болғалаш ва штамплаш йўли билан ундан самолёт ва вертолёт қисмлари тайёрланади. Авиаль жуда пластик, ўртача мустаҳкам, зангламайди, тоблаб ишлангандан кейин мустаҳкам бўлиб қолади.