АВИАТРАССА

АВИАТРАССА — фуқаро ҳаво флотининг турли самолётлари ва вертолётлари мунтазам равишда қатнайдиган ҳаво йўли. А. да аэродромлар ва б. воси-талар (йўл чироқлари, таниш белгилари, авиация маёқлари ва ҳ. к.) бўлади. Фуқаро авиациясида самолёт ҳамда вертолётлар, одатда, Авиатрасса бўйлаб учади. Баъзан айрим ҳолларда (экспедиция, тиббий ёрдам кўрсатиш ва б.) А. дан ташқари ҳам учиш мумкин. Ўзбекистонда — биринчи марта 1924 й. да ТошкентАвлиёота — Пишпек Авиатрассаси барпо этилган. 1999 й. да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси билан 55 чет эл авиакомпанияси ўртасида йўловчи ва юклар ташиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди. Миллий авиакомпания Европа, Осиё ва АҚШ давлатларининг ЎзР ичида 16 йўналиш бўйича самолётлар қатновини йўлга қўйди. Ўзбекистон Республикасидан қатнайдиган умумий ҳаво йўлининг узунлиги 2 млн. км дан ошди.

Prev Article

АВИАБАНК

Next Article

АВЛОД