АВИАЦИЯ КУЧ ҚУРИЛМАСИ — самолётда тортиш кучи, вертолётда эса кўтариш кучи ҳосил қиладиган двигатель ва б. зарур тизим ва қурилмалар мажмуи. Поршенли двигатель ўрнатилган самолётнинг винти ҳам, винт қанотларини буриш механизми ҳам Авиация куч қурилмасига киради, аммо поршенли двигателлар ўрнатилган самолётларга нисбатан Авиация куч қурилмаси атамаси ўрнига винт-мотор гуруҳи атамаси ишлатилади. Авиация куч қурилмаси ёнилғи билан таъминлаш, мойлаш, совитиш, ҳаво бериш, ишлатилган газларни чиқариб юбориш, бошқариш ва назорат қилиш, двигателни юргизиб юбориш тизимлари ва б. тизимларни ўз ичига олади; қанотлар, двигателни маҳкамлаш узеллари ҳам Авиация куч қурилмаси ҳисобланади (қ. Самолёт).