АВИАЦИЯ МАЁҒИ

АВИАЦИЯ МАЁҒИ — учувчига кечаси ва туман вақтларида аэродромни кўрсатиб турувчи сигнал қурилмаси. Илгари (1938—40 й. ларда) икки хил: ҳаво йўли ва аэродром Ав. м. бўлар эди. Ҳаво йўли Авиация маёғи бир-биридан 20—40 км оралиқда ўрнатилар эди. Аэродром Авиация маёғи бевосита аэродромнинг ўзига ўрнатилади. Қуввати 1,5 дан 3 кВт гача чўғланма лампалар Авиация маёғи учун ёруғлик манбаи вазифасини ўтайди. Авиация маёғи 60 — 80 км наридан кўриниб туради. Ҳозир радионавигация ривожланганлиги муносабати билан ҳаво йўли Авиация маёғи ишлатилмайди.

Prev Article

АВИАБАНК

Next Article

АВЛАКОГЕН