АВИАЦИЯ МЕТЕОРОЛОГИЯСИ

АВИАЦИЯ МЕТЕОРОЛОГИЯСИметеорология амалий бўлими. Атмосфера ҳодисаларининг самолёт ва б. учиш аппаратлари фаолиятига таъсирини ўрганади. Самолётларнинг учиши, кўтарилиши ва айниқса қўнишига булут, кучли шамол, электр разрядлари, туман, яхмалак, чанг-тўзон ва б. ҳодисалар таъсир қилади. Шу ҳодисаларга доир маълумотлар махсус авиаметеорология марказларида олинади. Аэропортларда эса авиаметеорология ст-ялари ташкил қилинади.

Prev Article

АВИАБАНК

Next Article

АВИОНИКА