АВИАЦИЯ СПОРТИ — спорт тури; вертолёт спорти, авиация моделини ясаш спорти, парашют спорти, дельтапланер спорти ва самолёт спортига бўлинади. Авиация спортини оммалаштириш билан Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти шуғулланади. Авиация спорти 1964 й. дан ривожлана бошлади, лекин 1934 й. да Тошкентда биринчи Авиация спорти клуби очилган. Ўзбекистон спортчилари 1965 й. да биринчи марта собиқ Иттифоқ Авиация спорти мусобақаларида қатнашиб, 4-совринли ўринни олишган.