АВИЕТКА

АВИЕТКА (франц. aviette) — енгил моторли, винтли спорт самолётининг эски номи. Авиетка, одатда, бир ёки икки ўринли бўлади. Двигателининг қуввати 100—150 о. к. гатенг. Асосан ўқув-машқ мақсадларида ишлатилади.