АВИЦЕННИТ

АВИЦЕННИТ (Абу Али ибн Сино номига қўйилган) — кам учрайдиган таллий минерали. Кимёвий формуласи Т12О3 (Т1 – 79,5%). Қаттиқлиги 3-5. С. оғ. 10,2—10,4. Куб сингонияли. Кристаллари майда. Синиш юзаси аниқ эмас. Ранги қора. Металлоидлар каби ўта ялтироқ. Авиценнит 1956 й. да дунёда биринчи марта X. Н. Карпова томонидан Зирабулоқ тоғларида (Узумли қишлоғи яқинида) оксидланиш зонасида темир-карбонатли ертомирдан топилган. Силур даврининг мармарлашган ва кварцлашган оҳактошларида лимонит, кальцит, доломит, анкерит билан бирга учрайди.

Next Article

АВРА