АВИЗО (итал. aviso) — банк, тижорат амалиётида ҳисоб-китоб ҳаракатларининг бажарилганлиги тўғрисида расмий хабарнома. Банклар А. орқали мижозларини амалга оширилган дебит ва кредит ҳаракатлари, ёзувлари, ҳисоб варағидаги қолдиқлар, пул ўтказмаларини тўлаш, чек талабномаси, аккредетив очиш ва б. ёзувлар хусусида хабардор қилади. Товар жўнатувчи (сотувчи) томонидан харидорга товар жўнатилгани ҳақидаги хат ҳам Авизо дейилади.