АВЛАКОГЕН

АВЛАКОГЕН (юн. aulax — эгат ва genos — туғилиш) (геол.) — ёриқлар б-н чегараланган чуқур ва камбар кўринишдаги платформа ички чизиқли сурилувчан зона; «А» терминини 1960 й. да Н. С. Шатский таклиф этган. У А. ни платформадаги иккита бир хил зона оралиғидаги мураккаб структурали эгат сифатида белгилади. Оддий Авлакогенлар чуқур (баъзан 5—10 км), камбар (100 км гача) ва минг км гача узунликдаги букилмадан иборат бўлиб, ёриқлар билан чекланган. Авлакогенлар бутун платформани кесиб ўтиши ёки бирор жойида тугаши мумкин. Авлакогенлар ривожланиб ички платформали ясси бурмали зонага (мас, Дания-Польша Авлакоген) ёки анча кенг ва қия чўкмаси-неклизалар (мас, Днепр-Донец Авлакоген) га айланади. Мураккаб Авлакогенлар букилма-грабенлардан ташқари, кўтарил-магорстлар (мас, Шим. Америка платформасининг Вичита зонаси) ҳам бўлади.