АВЛИЁ

АВЛИЁ (араб, валий сўзининг куплиги, худога яқин одам) — тасаввуфда Аллоҳнинг зоти ва сифатларини яхши билган, унинг буйруқларини бажариб, гуноҳ ишлардан ўзини сақловчи, дунё лаззати ва шаҳвоний ишлардан юз ўгирувчи киши. Авлиё сўзи «азиз» сўзи билан бирга ҳам ишлатилади. Мас, «азиз-авлиёлар» тасаввуфда ўзининг кашфу кароматлари билан танилган тариқат шайхларига, пиру муршидларга нисбатан кўлланилади. Ислом анъанасида Авлиёлар қайсидир бир иши, хизмати ёки хислати туфайли Аллоҳга яқин бўлиб қолган, дуолари мустажоб, солиҳ, қобил, камтар кишилардир. Авлиёлар пайғамбарлар даражасидан кейин туради. Ислом ақидаси бўйича Авлиё ҳар қанча кашфу кароматга эга бўлмасин бир оддий пайғамбарнинг мартабасига ҳам ета олмайди. Авлиё ларнинг мозорларини зиёрат қилиб руҳий озуқа олиш ислом динида савобли ишлардан ҳисобланади.

Loading...